Ҳарбийлар Қуръон мусобақаси ўтказилди
Босма

Саудияда ҳарбийлар ўртасида Қуръони Каримни ёдлаш халқаро Амир Султон мусобақаси бўлиб ўтди.

26 араб ва мусулмон давлатлардан 91 нафар қори қатнашган мусобақада Саудия Мудофаа вазири ўринбосари Амир Холид ибн Султон ибн Абдулазиз ҳам иштирок этди. Мусобақа уч йўналишда: Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаганлар, 20 пора ёдлаганлар ва 10 пора ёдлаганлар ўртасида ўтказилди.