Россияда Қуръон қироати мусобақаси ўтказилади
Босма

Болалар ва ўсмирларга мўлжалланган Қуръони Карим қироати мусобақаси бугун 10 март куни Россиянинг Саратов шаҳар жомеъ масжидида бўлиб ўтади.

Саратов вилояти Мусулмонлар идорасининг матбуот бўлими бу ҳақда тарқатган баёнотида таъкидлаганки, ушбу мусобақа Саратов шаҳар жомеъ масжиди ходимларининг ҳамкорлигида бугун маҳаллий вақт билан соат 10 да бошланади.
Мусобақа жараёнида 13 ёшгача бўлган иштирокчилар Қуръони Каримнинг 30- порасини қироат қилиш бўйича беллашадилар.
Мусобақанинг очилиш маросими Қозон шаҳридаги Россия Ислом Университети Қуръон ҳофизларини тайёрлаш марказининг директори Иброҳим Собиров каби дин уламолари ва исломий-қуръоний масалалар бўйича мутахассислар, шунингдек, шаҳарнинг кўпчилик мусулмонлари иштирокида бўлиб ўтади.