Чеченистонда соқовларга мўлжалланган Қуръони карим ўқув машғулоти ўтказилмоқда
Босма

Чеченистон республикаси хайрия ёрдамлари ташкилотининг ташаббуси ила Грозный шаҳрида соқовларга мўлжалланган Қуръони Карим ўқув машғулоти жорий йилнинг 4 февраль кунидан ўтказилмоқда.

Мазкур лойиҳа ташаббусчиси Шомил Алаевнинг хабарига кўра, бу ўқув машғулоти Грозный шаҳар «Д.Арсанов» номидаги диний мадрасада ўтказилмоқда.
Мазкур лойиҳани тайёрлаш ва ижро этиш жараёни бироз мураккаб ва қийин кечди, чунки лойиҳа ебутун Россияда биринчи маротаба ижро этилмоқда. Қайд этиш керакки, ушбу ўқув машғулотида 25 нафар чечнистонлик соқов болалар, ўсмирлар ва ёшлар иштирок этмоқда.