Туркияда Қуръони карим ўқув машғулоти якунига етди |
|

Хотин-қизларга мўлжалланган Қуръони Карим ўқув машғулотининг якуний маросими Туркия Баликесир вилоятида жойлашган Дурсунбей шаҳар диний ишлар идорасининг ташаббуси ила расмийлар ҳамда кўп сонли маҳаллий фуқаролар иштирокида бўлиб ўтди.
«Муҳаммад Акиф» номидаги маданият марказида бўлиб ўтган мазкур тадбирда сўзга чиққан Дурсунбей шаҳрининг таниқли дин олимларидан бири Ниҳат Севил жумладан таъкидладики, сўнгги йилларда шаҳарда қуръоний ва диний фаолиятлар диққатга молик даражада кенгайди, ҳаттоки уларда иштирок этаётганларнинг сони 2600 кишига етди. Ушбу тадбир жараёнида Қуръони Карим ўқув машғулотининг талабалари меҳмонлар учун Ёсин сураси ва Асмоул ҳуснони қироат қилишди.
|