Туркиянинг Адана вилоятида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
Босма

Қуръони Карим қироати мусобақаси Туркиянинг Адана вилояти Сейҳан шаҳар «Ени Матал Санаий» масжидида ўтказилди.

 

11 август шанба куни бўлиб ўтган мусобақанинг очилиш маросимида шаҳар имом-хатиби ва ҳакамлар ҳайъатининг раиси Мустафа Чавуш ўғлу таъкидладики,болаларини Қуръон ўқув машғулотларига   юборувчи оилалар уларни маънавий жиҳатдан юксалтириш бўйича жуда катта ишларни бажарган бўладилар.

У илова этдики, кўплаб оилалар ўз фарзандлари билан бирга ёзги таътил айёмида дам олиш учун истироҳат боғларига боришади, аммо дам олиш соатларида болаларни илоҳий китоб билан таништирувчи кишилар катта манфаатни қўлга киритган бўладилар.
Тадбир давомида иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган Қуръон оятларини қироат қилишди ва беллашув охирида Сейҳан шаҳар диний ишлар маркази томонидан ғолибларга қимматбаҳо соврин ва мукофотлар тақдим этилди.