Москвада тожик меҳнат муҳожирлари ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилади |
|

Тожик меҳнат муҳожирларига мўлжалланган Қуръон қироати мусуобақаси жорий йилнинг 12 август куни Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтади.
Россиядаги Тожикистон ёшлари уюшмасининг раисига кўра, ушбу Қуръон мусобақаси Қуръони Карим қироати, тажвиди ва ҳифзи наминацияларида Тожикистон ёшлари уюшмасининг ташабуси ила ўтказилади. Тожикистон ёшлари уюшмасининг раиси илова этдики, ҳозирги кунда Россиянинг турли минтақаларида ушбу уюшманинг вакилликлари томонидан мусобақанинг саралаш босқичлари ўтказилди ва финал босқичига 90 киши йўл олди. Улар Москва шаҳрида ўтказиладиган мусобақанинг финал босқичида беллашадилар. Унинг айтишича, мусобақа иштирокчиларининг қуръоний билим ва маҳоратлари Миср ва Россия муфтийлари кенгашининг дин уламолари ва тожикистонлик машҳур қорилардан биридан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. У эслатиб ўтдики, биринчи ўринни эгаллаган ғолибга минг доллар, бир дона кўчма компютер ва ҳаж сафарига йўлланма, иккинчи ўринни эгаллаганга минг доллар ва бир дона телевизор, учини ўринни эгаллаганга 700 доллар ва бир дона телевизор тақдим этилади.
|