Қозоғистоннинг Алмати марказий масжидида хатми Қуръон маросими бўлиб ўтди
Босма

Хатми Қуръони Карим маросими Қозоғистоннинг Алмати шаҳар марказий масжидида бўлиб ўтди.

 

Мазкур масжид матбуот хизматига кўра, хатми Қуръон маросими Қозоғистонлик қорилар ва ҳофизлар, мамлакат мусулмонлари диний идорасининг масъуллари, шунингдек, масжид масъуллари, хизматчилари ва намозхонлар иштирокида ўтказилди.
Маросим охирида иштирокчилар Аллоҳ таоло даргоҳидан иймон саломатлиги, гуноҳлар мағфират этилиши, тоат-ибодатлар қабул бўлиши ва Исломда тавфиқ йўлини топишни сўраб дуойи хайр қилишди.