Дубайда Қуръони карим қадимий нусхаларининг кўргазмаси ўтказилмоқда
Босма

Дубай шаҳри муборак рамазон ойи давомида «Қуръон нусхалари замонлар ўтиб» деб номланган Қуръони карим қадимий нусхалари кўргазмасининг мезбони бўлади.

«The National» газетаси хабар беришича, ушбу кўргазмада турли даврларга мансуб Қуръони Карим нусхалари намойишга қўйилган.
Кўргазмани ўтказиш бўйича ҳомийлардан бири «Ал Мажид» Мерос ва маданият марказининг масъулларидан бири Анвор Аз-Зоҳирийга кўра, мазкур кўргазмани ўтказишдан мақсад замонлар ўтиши билан Қуръони Каримни ёзиш услубида юзага келган ўзгаришларни кўрсатишдир.