Туркияда Қуръон маорифи умумий мусобақаси ўтказилади
Босма

11 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга мўлжалланган Қуръон маорифи умумий мусобақаси «Раст Чачук» исломий сайтининг ташаббуси ила ўтказилади.

 

Қуръон маорифи умумий мусобақасининг биринчи босқичи муборак рамазон ойи муносабати ила болалар ва ўсмирларни Каломуллоҳи Мажид билан янада кўпроқ таништириш ҳамда бой қуръоний маданиятни ривожлантириш мақсадида ўтказилади.
Мусобақа саволлари тўртта вариантдан иборат бўлиб, Қуръони Каримда келган диний мавзуларга  асосан тайёрланган.
Хабарда айтилишича, иштирокчилар шанба 4 август кунигача сайтда келтирилган саволларга ўз исм-  шарифларини кўрсатган ҳолда жавобларни тайёрлаб, Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим. электрон почтасига йўллашлари мумкин. Мусобақа якунида ғолибларга қимматбаҳо соврин ва мукофотлар тақдим этилади.