Қуръоний беллашувлар деб топилди
Босма

Қуръони Каримга хизмат кўрсатиш халқаро мукофотининг ғолибларини тақдирлаш маросими 30  июль куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтди ҳамда унда Миср Қуръон халқаро мусобақалари дунё миқёсидаги энг зўр қуръоний беллашувлар деб топилди.

 

Арабистонда босиладиган «عكاظ» газетаси хабар беришича, бу тадбир Қуръонни ҳифз этиш халқаро анжуманининг ташабубси ила ва Маккаи Мукаррама минтақасининг амири Холид Файсал бин Абдулазиз иштирокида Арабистоннинг Жидда шаҳрида бўлиб ўтди.
Тадбир жараёнида турли мавзулардаги Қуръони Каримга хизмат кўрсатиш халқаро мукофотининг ғолиблари аниқланиб, эълон қилинди ва Яман Қуръони Карим олий институти дунё миқёсидаги энг зўр қуръоний муассаса ўлароқ сайланди.
Айни пайтда мазкур тадбирда Судан Қуръони Карим анжумани дунёнинг энг зўр қуръоний анжуман, Франция Қуръони Карим маркази Қуръонни ҳифз этиш бўйича энг намунали марказ, македониялик Шайх Маҳмуд Аслоний энг зўр Қуръон мураббийси ва суриялик таниқли қори Шайх Муҳаммадкарим дунёнинг энг кекса шайхулқурроси сифатида эълон қилинди.