Арабистонда Қуръонга хизмат кўрсатиш халқаро мукофотининг ғолиблари тақдирланади | ||
|
«Қуръонга хизмат кўрсатиш бешинчи халқаро мукофоти»нинг ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг муборак рамазон ойида Қуръони Каримни ҳифз этиш халқаро жамиятининг ташаббуси ила Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.
Мадинада босиладиган «المدينة» газетаси хабар беришича, мазкур тадбир Арабистон қиролининг назорати остида бўлиб ўтади ва унда Қуръониий университетлар, марказлар ва жамиятларнинг мутахассис ва тадқиқотчилари, шунингдек, шайхулқурролар, жаҳон миқёсидаги Қуръони Каримни ҳифз этиш марказларининг кузатувчи ва директорлари ҳамда спутник каналлари иштирок этишади.
|