Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
Босма

Болалар ва ўсмирларга мўлжалланган Қуръони Карим қироати мусобақаси Россия федерациясининг Удмуртия республикасида ўтказилди.

 

Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, бу ҳақда маълумот берган Удмуртия республикаси мусулмонлари диний идорасининг матбуот хизматига кўра, ҳар йили ўтказиладиган Қуръон қироати мусобақасининг очилиш маросимида президент офисининг федерал инспектори Дмитрий Мусин, Россия президентининг Удмуртия республикасидаги вакили Михаил Бобич, республика мусулмонлари диний идорасининг раиси, муфтий Фоиз Муҳаммадшин ва бошқа диний-сиёсий арбоблар иштирок этишди.
Хабарда айтилишича, мазкур мусобақада Удмуртия республикасининг турли минтақаларидан келган 16 ёшгача бўлган 100 дан ортиқ болалар ва ўсмирлар иштирок этиб, ўзаро беллашишди. Тадбир сўнгида ғолибларга қимматбаҳо соврин ва мукофотлар тақдим этилди.