Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
Босма

Жисмонан заиф болаларга мўлжалланган Қуръонни ҳифз этиш ўн олтинчи мусобақаси 9 апрель куни Маккаи Мукаррамада якунига етди.

Арабистонда нашр этиладиган «Saudi Gazette» рўзномаси хабар беришича, бу мусобақанинг якуний қисми Саудия Арабистони туризм ва сайёҳлик комиссияси раиси ва Жисмонан заиф болалар уюшмаси бошқарув ҳайъати раисининг иштирокида ўтказилди.
Мазкур мусобақада жаъми 78 нафар жисмонан заиф ўғил ва қиз болалар қатнашиб, ўзаро беллашишди.
Қайд этиш керакки, мусобақанинг биринчи босқичидан ҳозирги кунга қадар Арабистон ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатлардан 1680 нафар жисмонан заиф болалар иштирок этган.