
Бокуда жойлашган Ширвоншоҳлар саройида олти юз йиллик Қуръон кўргазмага қўйилди.
Ушбу кўргазма Озарбайжон маданияти вазирлиги ва «Шамс Зухра» номли аёллар жамияти томонидан ташкил қилинди. Кўргазмада 200 дан ошиқ Қуръони Карим нусхалари ва Ислом осори-атиқалари намойиш қилинди, деди «Шамс Зухра» номли аёллар жамияти раисаси Шафақ Абдуллаева. Шу кунгача Озарбайжонда ушбу жамият томонидан 17 марта Қуръон кўргазмаси ташкил қилинган. Намойиш қилинган китоблар турли давлатлардан йиғилган. «Қуръони Каримнинг бир нусхаси Ўзбекистондан олинган бўлиб, у Амир Темур давридан бери сақланиб келинаётган нусха эди», − дейди Шафақ Абдуллаева. Trend Life материаллари асосида таёрланди.
|