Қувайт халқаро Қуръон мусобақаси апрелда ўтказилади
Босма

Қувайт Қуръони Карим ҳифзи ва тажвиди халқаро мусобақаси жорий йилнинг 11 апрель куни жаҳоннинг 50 та мамлакати вакили иштирокида бошланади.

 

Қувайтда нашр этиладиган «الرأی» газетаси хабар беришича, Қувайт вақф ва исломий ишлар вазирлигининг вакили ва ушбу вазирликнинг Қуръон ҳамда исломий тадқиқотлар масалалари бўйича муовини Абдуллоҳ Маҳдий Баррок бу хусусда тўхталар экан, таъкидладики, ушбу мусобақа 11 апрель куни Қувайт амирининг назорати остида бошланади ва 18 апрель кунигача давом этади.

Абдуллоҳ Маҳдий Баррок сўзининг давомида илова этдики, мазкур мусобақада 50 та мамлакатнинг вакиллари иштирок этишади ва уларнинг 46 таси исломий ўлкалар бўлиб, қолган тўрттаси Россия, Марказий Африка, Босния ва Сербиядир.

Қувайт вақф ва исломий ишлар вазирлигининг вакили таъкидладики, аслида мусобақага қатнашиш учун 56 та давлатга таклифнома йўлланган эди, аммо улардан 50 таси мусобақада иштирок этишга мойил эканликларини билдиришди ва умумий ҳисобда 90 киши қатнашиши кутилмоқда.

У эслатиб ўтдики, ушбу мусобақа Қуръони Каримни тажвид билан тўлиқ ҳифз этиш, Қуръонни етти хил қироат қилиш, Қуръон қироати ва тажвид наминацияларида ўтказилади.