Бразилияда португал тилига таржима қилинган 5 минг жилд Қуръони карим тарқатилди
Босма

Португал тилига таржима қилинган 5 минг жилд Қуръони Карим Араб Амирликлари Дубай шаҳар хайрия жамиятининг ҳамкорлигида Бразилияда тарқатилди.

 

Араб Амирликларида босиладиган «الاتحاد» газетаси хабар беришича, Қуръони Каримнинг мазкур таржималари Дубай хайрия жамияти томонидан Бразилия мусулмонларини Каломуллоҳи мажид билан янада кўпроқ таништириш мақсадида бу мамлакат Исломий муассасалари уюшмасига тақдим этилди.
Дубай хайрия жамиятининг масъулларидан бири Аҳмад Муҳаммад Мисмор таъкидладики, бу жамият ўтган йили турли мамлакатларнинг мусулмонларига хизмат кўрсатиш учун кенг қамровли фаолиятлар олиб борди ва Эфиопияга 15 минг жилд Қуръон юборди.
Аҳмад Муҳаммад Мисмор сўзининг давомида илова этдики, Бразилия Сан Паоло шаҳридаги бешта масжид ҳам Дубай Исломий ишлар идораси ва хайрия жамиятининг ҳомийигида қалин гиламлар билан таъминланди.