Россияда «Қуръон ва хаттотлик» кўргазмаси ва мусобақаси бошланди |
|

«Қуръон ва хаттотлик» иккинчи кўргазмаси ва мусобақаси Россия федерацияси Ханти Мансийск автоном вилояти мусулмонлари диний идорасининг ташаббуси билан Пит Ях шаҳар жомеъ масжидида бошланди.
Бу кўргазма ва мусобақа шу йилнинг 10 март кунидан Татаристонда Қуръони Карим чоп этилганининг 225 йиллиги муносабати ила ўтказилмоқда ва 18 мартгача давом этади. Бу хусусда тўхталган Пит Ях шаҳар жомеъ масжидининг имом-хатиби Муҳаммадҳожи Ҳожиевнинг айтишича, бу мусобақа ва кўргазмада 46 нафар болалар ва ўсмирлар иштирок этиб, Қуръони Карим оятларини арабий, форсий, кўфий ва қозоний хатлар асосида хаттотлик қилиш наминациясида беллашишмоқда. Бундан ташқари, улар шу йилнинг 18 март куни бўлиб ўтадиган Қуръони Карим қироати мусобақасида иштирок этишга тайёргарлик кўришмоқда. Қайд этиш ўринлики, Ханти Мансийск автоном вилояти Пит Ях шаҳар жомеъ масжидида «Қуръон ва хаттотлик» иккинчи кўргазмаси ва мусобақаси билан бир пайтда Қуръони Карим қадимий ва янги нусхаларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилган. Мазкур мусобақа ва кўргазманинг биринчи босқичи ўтган йили қурбон ҳайити кунида 22 нафар ўқувчи иштирокида «Миллий бирдамлик куни» муносабати билан ўтказилган эди.
|