Афғонистон президенти Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизликни кескин қоралади
Босма

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай мамлакат пойтахти Қобул шаҳрига яқин Бағром шаҳар ҳарбий базасида Америка армиясининг кучлари томонидан бир неча жилд Қуръони Карим ёқиб юборилганини кескин қоралади.

 

Афғонистон президенти америкалик кучларнинг бу разил хатти-ҳаракатлари ва мусулмонларнинг муқаддас китобларини таҳқирланганини қоралаш билан бирга, бу ҳодиса обдон ўрганиб чиқилишини талаб қилди.
Ҳомид Карзай мавзуни ўрганиб чиқиш учун мамлакат диний уламолари кенгаши аъзоси Мавлавий Муҳиддин Балуч бошчилигидаги мазкур кенгаш аъзоси Мавлавий Холиқдод, ҳаж ва вақф вазирлигидан Абдулҳаким Муниб Муин ҳамда муфтий, ҳаж ва вақф вазирлиги илмий кенгашининг раиси Ҳужжатуллоҳ Нажиҳдан иборат ҳайъатни мазкур аянчли ҳодисани чуқур ўрганиб чиқиб, унинг натижаси ҳақида шахсан президентга ҳисобот беришга вазифадор этди.
Хабарда айтилишича, НАТОнинг Афғонистондаги қўмондонларидан бири Жон Ален Ҳомид Карзай билан телефонда қилган мулоқотида америкалик кучларнинг бу хатти-ҳаракати учун шахсан президент ва афғон халқидан кечирим сўради.