Тотористон республикасида “2012 йил Қуръони карим йили” дея эълон қилинди |
|

Татаристон республикаси аҳолисини Қуръони Карим билан янада кўпроқ таништириш ва бу борада кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш мақсадида бу республикада 2012 йил − Қуръони Карим йили деб эълон қилинди.
Татаристон республикаси мусулмонлари идораси кенгашининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида бу республикада 2012 йил – Қуръони Карим йили деб эълон қилинди. Мажлисда сўзга чиққан Татаристон муфтийси ва республика мусулмонлари диний идорасининг раиси Илдус ҳазрат Файзов Татаристонда 2012 йил − Қуръони Карим йили дея эълон қилинганининг аҳамияти ва ўрнига ишора этиб таъкидладики, мусулмонлар диний идораси, татар уламолари ва руҳонийлари Қуръони Карим йилида Қуръон мавзусига бағишланган лойиҳалар ва тадбирларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этишади. Хабарда айтилишича, Россия Ислом университети ректори Муҳаммедшин келгуси ҳафталар давомида Татаристонда ўтказиладиган мажлис ва йиғилишларда «Қуръони Карим» йилидаги дастурлар ва лойиҳаларни эълон қилиб боради.
|