Афғонистонлик болакай Қуръони каримни тўлиқ ҳифз этди |
|

Қуръони Каримни тўлиқ ёдлашга эришган афғонистонлик олти ёшар болакайни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръони Каримни тўлиқ ҳифз этган афғонистонлик болакай Ирфонуллоҳни тақдирлаш ва мукофотлаш маросими 8 октябрь шанба куни мамлакат пойтахти Кобул шаҳрида вилоят кенгаши умумий йиғилишининг ибтидосида бўлиб ўтди. Кобул вилояти кенгашининг аъзолари ўз фаолиятларини бу болакай томонидан қироат этилган Каломуллоҳи мажид оятларининг қироати билан бошлашди. Маросимда сўзга чиққан Кобул вилояти кенгашининг раиси Абдуррауф Иброҳимий ушбу жажжи болакайнинг Қуръони Каримни тўлиқ ҳифз этиш ва ёдлашдаги истеъдоди ҳамда лаёқатини юксак баҳолади. У, шунингдек, вилоят кенгаши ўз фаолиятини бир ярим ойлик байкотдан сўнг Ирфонуллоҳнинг Миллат қасрига ташрифи ва Қуръон оятларининг қироати билан қайта бошлагани эзгуликнинг аломати эканлигини таъкидлади.
|