Қуръони каримнинг турли тилларга таржималари Англияда кўргазмага қўйилди | ||
|
Қуръони Каримнинг турли тиллардаги таржималарининг кўргазмаси Англия шимоли-шарқида жойлашган Ҳартелпол шаҳар марказий кутубхонасида бўлиб ўтмоқда. «peterleemail» ахборот сайти хабар беришича, бу кўргазма Қуръони карим таълимотларини яқиндан таништириш ва бу илоҳий китоб ҳақидаги нотўғри гап-сўзлар ва тасавурларни йўқотиш мақсадида ўтказилмоқда. Мазкур кўргазмада Қуръони Каримнинг турли тиллардаги таржималаридан ташқари брилл алифбосида чоп этилган Қуръон ҳам намойишга қўйилган. Жорий йилнинг 17 сентябригача давом этадиган ушбу кўргазма қошида Қуръон мусобақаси ҳам ўтказилади ва Қуръони Карим таржимаси ҳамда бошқа исломий китоблар бўйича энг зўр асарлар муаллифларига соврин ва мукофотлар тақдим этилади.
|