Белгияда Қуръони каримнинг ҳифз ва қироати бўйича мусобақа бўлиб ўтади |
|

Қуръони Каримнинг ҳифз ва қироати бўйича мусобақа 20 август куни Белгия пойтахти Брюссел шаҳрида бўлиб ўтади.
«centreislamique» ахборот сайти хабар беришича, муборак рамазон ойига бағишланган Қуръони Каримнинг ҳифз ва қироати бўйича мусобақа 20 август куни Белгия Ислом марказининг ташаббуси билан ўтказилади. Мусобақанинг бу босқичи Қуръони Каримни Ал-Ҳадид сурасининг тафсири билан бирга тўлиқ ҳифз этиш, тажвид билан тўлиқ ҳифз этиш, дастлабки йигирма порасини ҳифз этиш, ўн порасини ҳифз этиш, беш порасини ҳифз этиш, бир порасини ҳифз этиш, шунингдек, Қуръони Каримни тўлиқ қироат қилиш наминацияларида бўлиб ўтади. Қайд этиш ўринлики, мазкур мусобақа фақат эркакларга мўлжалланган, бироқ иштирокчиларнинг ёши чекланмаган.
|