Қозоғистонда эронлик санъат усталари қуръоний асарларининг кўргазмаси бўлиб ўтади | ||
|
Қозоғистонда эронлик санъат усталарининг қуръоний асарлари кўргазмаси бўлиб ўтади Маданият ва санъат: Муборак рамазон ойининг сўнгги кунларида Эрон санъат усталари қуръоний асарлари ва бу мамлакат маданий-қуръоний маҳсулотларининг кўргазмаси Қозоғистоннинг Олмата шаҳридаги республика давлат музейида бўлиб ўтади. Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, шу йилнинг 25 августидан 5 сентябригача бўлиб ўтадиган «Эронлик санъаткорлар асарларида Исломий маданият ва санъат» деб номланган бу кўргазмада эронлик санъат усталари Парвиз Назарий ва Аҳмад Муҳаммадпурлар қаламига мансуб куфий ва настаълиқ хатларида битилган 60 дан ортиқ Қуръони Карим оятларининг хаттотлик асарлари намойишга қўйилади.
|