Қуръони хизмати бўйича тўртинчи халқаро мукофот
Босма

 

 

Икки шарафли ҳарам ходими Абдуллоҳ ибн Абдулазизнинг ташаббуси билан Халқаро Қуръони Карим ёдлатиш муассасаси 11-рамазон пайшанба куни Қуръони Карим хизмати бўйича тўртинчи халқаро мукофот совриндорлари шарафига маросим ўтказади.

Унда бутун дунё бўйлаб Қуръон университетлари, институтлари, ташкилотларида ҳамда Қуръон телеканалларида фаолият кўрсатаётган академиклар, етук мутахассислар, ушбу муассасага қарашли ўқув юртларида дарс бераётган устозлар, қироат шайхлари иштирок этишади.

 

«Халқаро мукофот» мусобақаси ўн йўналишни ўз ичига олади:

Ҳижрий 1431 йилнинг Қуръон хизмати бўйича энг яхши кишиси;

— энг яхши Қуръон факултети, энг яхши Қуръон сайти;

— энг яхши Қуръон ёдлатиш ташкилоти;

— энг яхши Қуръон мусобақаси;

— дунё қориларининг энг кекса шайхи;

— энг яхши Қуръон телебарномаси;

— Қуръон ёдлатиш бўйича энг яхши Қуръон маъҳади;

— Қуръони Каримни ёдлатиш бўйича энг яхши муаллим;

— дунё бўйича энг кичик ҳофизи Қуръон.

Муассасанинг Қуръони Карим хизматига мазкур халқаро мукофотни ташкил қилишдан кўзлаган мақсади Қуръони Карим хизмати йўлида қилинаётган жонбозлик хатти-ҳаракатларини бутун жаҳон бўйлаб маълум қилиш, Қуръон хизмати йўлида янгиликлар қилган кишиларни тақдирлаш, Қуръоний фаолиятларда жавлон ураётганлар орасида мусобақалашиш руҳини уйғотиш, Қуръон муассасаларини, уларнинг таълим услубларини ривожлантириш, Қуръони Карим ҳофизларининг савияларини оширишдир.

«Ислом олами робитаси» бош котиби Абдуллоҳ ибн Абдулмуҳсин ат-Туркий ҳамда Робита қошидаги Қуръони Карим ёдлатиш муассасаси бош котиби доктор Абдуллоҳ Басфар мазкур йиғин ташаббускори ва ҳомийи бўлган Қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз жанобларига ўз ташаккур ва эҳтиромларини изҳор қилишди.