
Қуръони Карим кўргазмасида мобил телефонларга мўлжалланган етти тилдаги қуръоний программа намойишга қўйилди
«Қуръон мобил 2» деб номланган мобил телефонларга мўлжалланган етти тилдаги қуръоний программа Кавсар компютер программалар ишлаб чиқиш институти томонидан Теҳронда бўлиб ўтаётган Қуръони Карим ўн тўққизинчи халқаро кўргазмасида намойишга қўйилди. Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА) Қуръони Карим ўн тўққизинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтаётган Теҳрондаги Имом Хумайний (раҳматуллоҳи алайҳ) Мусаллосидан хабар беришича, мазкур қуръоний программани Нокиа русумли мобил телефони ва виндовсида форс, урду, араб, иглиз, испан, италян ва француз тилларида ўрнатиш мумкин. Бу программа Усмон таҳа хатидаги 604 саҳифадан иборат Қуръон матни ва Қуръони Карим бўйича халқаро миқёсдаги бешта қори – Парҳезкор, Миншовий, Ғомидий, Судайс ва Абдулбоситларнинг тартили ҳамда форс ва инглиз тилидаги аудио таржималардан иборатдир. Шунингдек бу программага Қуръони Каримнинг Фулодванд, Оятуллоҳ ил Узмо Макорими Шерозий, Ҳужжат ул Исломи вал муслимин Муҳсин Қироатий ва Ансориёнлар томонидан қилинган таржимаси ҳамда инглиз, француз, италян, малайи, испан ва урду тилларидаги таржималари ҳам киритилган.
|