Канадада ўсмирлар орасида Қуръони карим ҳифзи бўйича мусобақа ўтказилади
Босма

Ўсмирлар ва ёшларга мўлжалланган Қуръони Каримни ҳифз этиш мусобақаси Канаданинг Монтерал шаҳрида шу йилнинг 21 август куни бўлиб ўтади.

«AlRawdah» ахборот сайти хабар беришича, бу мусобақа Монтерал шаҳар «Ар-Равза» масжидининг ташаббуси билан етти ёшдан ўн икки ёшгача, ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача ва ўн етти ёшдан йигирма икки ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида ўтказилади.
Мусобақа шартларидан бири етти ёшдан ўн икки ёшгача бўлган иштирокчилар Воқеа ва Раҳмон сураларини, ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган иштирокчилар Ҳуд сурасини  ҳамда ўн етти ёшдан йигирма икки ёшгача бўлган иштирокчилар эса Оли Имрон сурасини ёдлашлари зарурлигидир.
Мусобақа якунида учала гуруҳдан уч нафар ғолибга «Ар-Равза» Исломий маркази ва масжиди томонидан қимматбаҳо мукофот ва совринлар тақдим этилади.