Қуръон халқаро кўргазмасида Қуръони каримнинг янги таржималари намойишга қўйилган | ||
|
Ваҳий таржимони маданий муассасаси томонидан турли тилларга таржима қилинган Қуръоннинг янги таржималари Теҳронда бўлиб ўтаётган Қуръони Карим халқаро кўргазмасида намойишга қўйилган.
Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА) Қуръони Карим ўн тўққизинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтаётган Теҳрондаги Имом Хумайний Мусаллосидан хабар беришича, Ваҳий таржимони маданий муассасаси томонидан турли тиллар, шу жумладан, инглиз, француз, испан, немис, хитой, туркман, курд, озарий, норвег, форс ва турк тилларига таржима қилинган Қуръони Каримнинг янги таржималаридан ташқари таржимон, нашриёт, нашр этилган жой, нашр йили ва саҳифалар сони ҳақида ҳам кенг маълумот берилган.
|