«Қуръон экрани – сиз учун» мусобақаси эълон қилинди | ||
|
Мадинаи Мунавварадаги «tazimalquran.com» интернет сайти ёш авлодни Қуръони Карим қироатига ва унда бардавом бўлишга қизиқтириш мақсадида «Қуръон экрани – сиз учун» мусобақасини эълон қилди. Кишиларни, хусусан ёшларни шижоатлантиришга қаратилган видеолавҳалар учун ўтказилаётган ушбу «Қуръон экрани – сиз учун» мусобақаси «Ёш авлодни Қуръони Карим қироатига ва унда бардавом бўлишга қизиқтириш» лойиҳасини янги воситалар – видео лавҳалар орқали қўллаб-қувватлаш, ушбу фойдали амаллар учун Аллоҳ таоло ҳузурида ажр-савоблар касб этиш ва моддий мукофотлар ёрдамида жамият учун керакли ва манфаатли бўлган фан-техникани ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мусобақа барийди(почтаси): Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим. |