Ҳофзи Қуръон болалар шарофатига йиғин ўтказилди
Босма

 

Икки шарафли ҳарам ходими Абдуллоҳ ибн Абдулазизнинг Покистон Ислом Республикасидаги элчиси Устоз Абдулазиз ибн Иброҳим ал-Ғадийр «Ислом Олами Робитаси» қошидаги «Халқаро Қуръон ёдлатиш ташкилоти» Покистон мамлакати бўйлаб ўтказган «Қуръон моҳири» кўрик танлови, яъни мусобақасининг ғолиблари бўлган покистонлик болаларнинг шарофатига алоҳида йиғин ўтказди.

Исломободдаги Саъудия биносида ўтказилган мазкур йиғинда Покистоннинг собиқ президенти Муҳаммад Рафиқ, Покистон ҳукумати масъуллари, болалар ишлари бўйича масъул раҳбарлар, бир мунча уламолар, шайхлар, Қуръон ёдлатувчи устозлар, элчихона аъзолари, элчихонага қарашли Саъудия мактабларининг мудирлари ҳамда журналистлар иштирок этишди.
Мажлисда сўзга чиққан Устоз Ғадийр: «Ушбу йиғилиш Аллоҳнинг Китобини ёд олган ўғил ва қизларимиз билан доимо бирга туришнинг, уларни рағбатлантиришнинг изҳоридир. Уларнинг оила аъзолари ва устозларига, уларнинг Қуръон ёдлашларида кўмакчи бўлган кишиларга алоҳида миннатдорчилигимзни билдирамиз», – деди.
Устоз Ғадийр  яна  бутун дунё мамлакатларидаги Саудия элчихоналари Мадинаи Мунавварада жойлашган, Қирол Фаҳд номидаги мусҳаф чоп қилиш ташкилотидан барча тилларда чиқарилаётган мусҳафларни рамазонгача бутун дунё мусулмонларига тарқатиш учун  тайёр бўлишига икки ойдан буён қўл-оёғи тўхтамай ҳаракат қилаётганларини алоҳида таъкидлади. Бу хайрли иш, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ҳар йили амалга оширилмоқда.
Устоз Ғадийр ва Муҳаммад Рафиқ томонларидан Қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ва унинг ҳукумати аъзоларига Қуръони Каримга жаҳон миқёсида қилаётган хизматлари учун ташаккур ва дуолар қилинди.
Элчи устоз Ғадийр ёш ҳофиз ва ҳофизаларга, уларнинг мутасаддиларига тортиқ ва мукофотларни тақдим қилди. Йиғин якунида ҳозир бўлганлар кечки тановулга таклиф қилиндилар.
(«Ахбар ал-Қуръан ал-карим ал-ъаламийя» сайти берган маълумот асосида таёрланди)