Яман пойтахтида Қуръонни ўқитиш бўйича ёзги марказлар йўлга қўйилди
Босма

Қуръони Каримни ҳифз этиш ва диний вожиботларни ўқитиш бўйича ёзги марказларнинг фаолиятлари 12 июль кунидан Яман пойтахти Сано шаҳрида вақф ва иршод идорасининг ташаббуси билан бошланди.

 

Яман расмий ахборот агентлиги «Сабанет»  хабар беришича, Қуръони Каримни ҳифз этиш ва диний вожиботларни ўқитиш бўйича ёзги марказлар фаолиятларининг очилиш маросими Сано вилояти маҳаллий кенгашининг Бош котиби Абдулғани Ҳифзуллоҳ Жамилнинг иштирокида ушбу шаҳарнинг Бейт бус минтақасидаги Қубо масжидида бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда, шунингдек, Яман вақф ва иршод вазирининг муовини Абдурраҳмон Музлам ҳам иштирок этди. Маросимда сўзга чиққан Сано вилояти вақф идорасининг Бош директори Солиҳ Хумайс ўқув марказлари ва ёзги лагерларда қуръоний фаолиятларни ижро этишнинг ўзига хос аҳамияти борлигини таъкидлади.