Қуръон ёдлатиш марказларига 30 000 га яқин талаба жойлаштирилди | ||
|
Иорданиянинг Зарқо вилоятидаги Қуръон ёдлатиш марказларига 30 000 га яқин толиб ва толибалар жойлаштирилди. Талабалар вилоят бўйлаб 273 та марказга тарқатилди. Зарқо вақф ишлари мудири Жамол Батойинанинг таъкидлашича, мазкур ёзги таътил марказлари болаларга икки ой муддат ичида ҳафтасига беш кун дарс ўтишни режалаштирган. Талабалар у жойда Қуръон илмлари ва тиловати, ҳадиси шариф, фиқҳ, тафсир, сийрат ва араб тили грамматикасидан таълим оладилар. Шу билан бирга, толиб ва толибаларда ватанга, умматга муҳаббат, ўзаро дўст-биродарлик руҳини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
|