Белгияда Қуръони каримни ҳифз ва қироат этиш бўйича ёзги ўқув машғулоти ўтказилади
Босма

Қуръони Каримни ҳифз ва қироат этиш бўйича ёзги ўқув машғулоти Белгия исломий-  маданий марказининг ташаббуси билан мамлакат пойтахти Брюссел шаҳрида ўтказилади

Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА) «conference-islam» ахборот сайтидан иқтибос олиб хабар беришича, Қуръони Карим ва Ислом асослари бўйича ёзги ўқув машғулотларининг иккинчи босқичи 15 июль кунидан Белгия исломий-маданий марказида бошланади.

Мазкур машғулотлар жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари; ғайримусулмонлар билан муносабатда бўлишнинг тартиб-қоидалари ; рўза ва намоз ҳукмлари; Каломуллоҳи мажидни қироат ва ҳифз этишнинг энг зўр методи ва Иймонни мустаҳкамлаш равишлари борасидаги сабоқлардан иборатдир.

Ушбу ўқув машғулотларида иштирок этишни хоҳловчи белгиялик фуқаролар «www.centreislamique.be» интернет сайтига мурожаат этиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин