Дубайда Қуръони каримни ҳифз этиш жамғармаси таъсис этилди |
|

Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Қуръони Каримни ўрганиш ва ҳифз этиш бобида фаолиятларни йўлга қўйиш мақсадида Қуръони Карим жамғармаси таъсис этилди.
«Ал-Халийж» газетаси хабар беришича, Дубай исломий ва хайрия ишлари идорасининг раиси Ҳамад аш Шайх Аҳмад аш Шайбоний мазкур қуръоний жамғарманинг фаолияти учун рухсатнома бериш билан бирга, таъкидладики, «Ал-Абдулий» муассасаси Қуръони Каримни ўқитиш ва ҳифз этиш бўйича фаолият юритади. У илова этдики, бу жамғарма Абдуллоҳ ал-Абдулий томонидан хайрли ишларни амалга ошириш мақсадида таъсис этилган ва бу ерда барча хизматлар бепул кўрсатилади. Шунингдек, бу борада тўхталган Дубай исломий ва хайрия ишлари идораси исломий муассасалар ишлари бўйича масъули Салоҳ Абдурраҳмон ал-Мухайт таъкидладики, «Ал-Абдулий» Қуръони Каримни ўқитиш ва ҳифз этиш муассасасининг фаолияти учун рухсатнома чиқарилди ва Дубай исломий ва хайрия ишлари идорасининг бир гуруҳ раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган маросимда унинг таъсисчисига тақдим этилди.
|