Шири-Ланка Республикасида Қуръони Карим маънолари таржимаси |
|

Шири-Ланкадаги «Бутун Дунё Ислом Ёшлари Жамияти» идораси Қуръони Карим маъноларини Шири-Ланка тилига таржима қилиш лойиҳасини тамомлади.
«Башаир ал-Ислам» интернет ахборот сайтининг хабар беришича, Шири-Ланкадаги «Бутун Дунё Ислом Ёшлари Жамияти»нинг шарқий минтақадаги Бош Раҳбари Қуръони Карим маъноларини шири-ланка тилига таржима қилиш лойиҳаси жуда ҳам олий иш бўлганини ва таржиманинг «Таборак» ва «Амма» пораларининг тугалланганиши натижасида муваффақият йўлига тушиб олганини таъкидлаган. Шири-Ланкада аҳолининг 80% шири-ланка тилида гаплашади. Ушбу тилда исломий манбаъларнинг камлиги Исломни мусулмон бўлмаган маҳаллий аҳоли ўртасида тарқалиши йўлидаги асосий муаммолардан биридир. Қуръони Карим маъноларини шири-ланка тилига таржима қилиниши мусулмон бўлмаган аҳолини Исломга даъват қилиш борасида муҳим роль ўйнаши табиий. |