Ҳайдарободда аёллар учун Қуръони Каримнинг ёзги ўқув курслари бошланади
Босма

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳарида «Жомиъат ул муминот» Ислом Марказининг ташаббуси билан ушбу Марказда аёлларга мўлжалланган Қуръони Каримнинг ёзги ўқув курслари бошланади.

 

Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА) нинг хабар беришича, Қуръони Каримнинг бу ўқув курси 1 июнь кунидан бир ой давомида маҳаллий вақт билан соат 13 дан 14 гача бўлиб ўтади.

Ўқув курсининг машғулотлари Ҳайдаробод шаҳар «Жомиъат ул муминот» Ислом марказининг директори Ризвона Заррин томонидан олиб борилади ва ушбу Исломий марказнинг аёл ўқитувчилари томонидан фиқҳий- диний мавзуларда ҳам сабоқ берилади.