Қрим автоном республикасида Қуръон ўқув курсининг ёзги босқичи ўтказилади |
|

Қрим автоном республикаси пойтахти Симферопол шаҳарида Туркия диний идорасининг ваколатхонаси томонидан Қуръон тиловати ўқув курсининг ёзги босқичи бошланади. Ўқув курси шаҳардаги Саййид Саттор мактабида ўтказилади.
«Ислам.ру» ахборот сайтининг хабар беришича, Қримдаги Туркия диний ишлар идораси ваколатхонасининг масъул ходими Умар Форуқжон журналистларга берган интервюсида бу ҳақда маълумот берар экан, мазкур ўқув курси 13 июнь кунидан бошлаб ҳар ҳафтанинг душанбасидан жумасигача маҳаллий вақт билан соат 9 дан 13 гача бўлиб ўтишини ҳамда 30 июлгача давом этишини таъкидлади. Унинг айтишича, Қуръони Карим тиловатининг ўқув курси Ислом усулларига асосан ўтказилади ва унда ёшидан қатъи назар барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин. |