Малайзияда Қуръони карим қироати бўйича мусобақа ўтказилади
Босма

Қуръони Карим бўйича мусобақа жорий йил 13-17 июнь кунлари Малайзия Саравак штатининг маркази Кочинг шаҳрида бўлиб ўтади.

Малайзия ахборот агентлиги (Bernama) хабар беришича, Малайзия исломий ишлар вазирининг муовини Довуд Абдурраҳмон юқоридаги хабарни айтиш билан бирга, таъкидладики, Малайзия Бош вазири Нажибтун Раззоқ 13 июнь куни мазкур мусобақани расман очиб беради. Қуръони Карим мусобақасининг очилиш маросимида Саравак штатининг Бош вазири Муҳаммад Салоҳуддин ҳам иштирок этади. (ИКНА)