Америкада «Қалблардаги Қуръон» ҳужжатли филми |
|

Ҳар йили Рамазон ойида Миср пойтахти Қоҳира шаҳрига Қуръон мусобақасида қатнашиш учун 70 дан ортиқ давлатдан Қуръон қорилари ташриф буюрадилар. Бу хайрли иш Қоҳира аҳли учун анъанага айланган. Мусобақада ғолиблар йирик уламолар ва қорилар томонидан танлаб олинади.
Америкалик Жрайж Беркир мусобақа бўлиши ҳақида эшитибоқ, унга мафтун бўлиб қолди. Чунки бу анчадан бери Ислом Олами ҳақида фильм ишлаш истакида юрган режёссор учун айни муддао эди.
Жрайж Беркир: «Мени бу филмни ишлашга ундаган нарса унинг мусобақа ҳақида экани бўлди. У жуда ҳам ажойиб қисса. Шу билан бирга, у бизнинг юртда, менинг назаримда, унчалик яхши тасаввур этилмайдиган ушбу дин ҳақида инсоний бир кўринишни ҳам беради. Болалар иштирок этаётган мусобақа менга жуда ҳам гўзал манзара бўлиб кўринди», дея ўз ҳис-туйғуларини ифодалади.
Филмдаги асосий шахслар турли миллатга мансуб бир хил ёшдаги, аниқроғи, барчаси ўн ёшдаги учта боладир. Бошқа иштирокчиларни танлаш эса филмни олиш жараёнида биринкетин қўшиб борилаверади.
Режёссор бунинг сабабини: «Томашабинларга тасир кўрсатиб, уларнинг эътиборини тортадиган нарса мусобақа қатнашчиларининг энг кичик ёшдагиларига алоҳида эътибор қаратиш деб топдим. Малдифлик қиз Рафда Рошид мусобақа қатнашчиларининг энг кичиги экан. У билан бирга яна Тожикистондан ва Сенигалдан иштирок этган икки қатнашчини қўшиб филмни суратга олишни бошладик», дея изоҳлайди.
Жрайж Беркир фильмдаги асосий шахсларни танлашда уларнинг Яқин Шарқдан бўлмаслигига интилганини айтиб, жумладан шундай деди: «Америкада биз Исломга нисбатан сизларга маълум бўлган суратда қараймиз. Исломни Яқин Шарқдаги энг йирик дин, араб тилини Қуръон тили деб биламиз. Дунёда 1.6 милярд мусулмон мавжуд. Ислом ҳақиқаттан ҳам оламий диндир. Шунинг учун ҳам филмдаги асосий уч боланинг ҳеч бири Яқин Шарқдан эмас».
Филмда мазкур уч ҳофиз орқали Ислом ва янги авлод ҳақида ҳаётий парча тақдим этилади.
Америкалик режёссор ўз сўзининг охирида, жумладан. шундай деди: «Ислом жуда ҳам бой ва нафис диндир. У ички кураш ва муноқашаларни ҳам ўз ичига олади. Унинг тақдири – 1.6 милярд инсон ишонган эътиқод тақдиридир. Менинг орзуйим – инсонлар ушбу фильм орқали ана ўша ақийда ҳақида чуқурроқ тушунчага эга бўлишса».
«Қалблардаги Қуръон» филми Нью-Йоркда ўтказиладиган ўнинчи ҳужжатли филмлар йиллик мусобақасида қатнашиши ҳам режалаштирилган.
|