Африка ўлкаларига беш мингдан ортиқ Қуръони карим нусхалари тақдим этилди
Босма

Мисрнинг «Рисолат» хайрия жамияти Африка ўлкалари, жумладан, Нигерия, Фил суяги қирғоғи ва Нигерия мусулмонларига 5 мингу 275 жилд Қуръони Карим китобларини тақдим этди.

 

“ал вуфд” ахборот сайтидан иқтибос олиб хабар беришича, мазкур Қуръон китоблари Миср “Рисолат” хайрия жамиятида фаолият олиб борувчи экологияни севувчилар ҳамкорлигида Жанубий Африка, Нигерия ва Фил суягида яшовчи мусулмонлар учун юборилди.
Экологиянинг мазкур тарафдорлари ушбу Қуръонларни тақдим этиш учун Африка мамлакатларига ташриф буюришди.
Миср “Рисолат” хайрия жамияти тарғибот бўйича матбуот котиби Марва Абдулмақсудга кўра, бу жамият Африкада яшовчи мусулмонлар орасида Қуръон етишмаслигидан хабардор бўлгач ушбу Қуръонларни уларга юборди, зеро мазкур минтақа мусулмонлари Қуръонни қироат этиш учун ҳар бир Қуръонни 30 порага тақсимлашга мажбур бўлишган эди.  (ИКНА)