Фаластинда “Қуръон билан бир оқшом” тадбири ўтказилди
Босма

«Қуръон билан бир оқшом» илк тадбири пайшанба 14 апрель кечаси Фаластин Хон Юнус минтақаси вақф идорасининг ташаббуси билан бу ердаги жомеъ масжидда бўлиб ўтди.

 

«Маъо» ахборот агентлиги хабар беришича, мазкур тадбир пайшанба куни шом ва хуфтон намозлари ўқиб бўлингач, Хон Юнус масжидлари жамиятининг ҳамкорлигида бўлиб ўтди ва унда Фаластин вақф ва диний ишлар вазири Солеҳ ар Риқоб, Хон Юнус вақф идорасининг бошлиғи Абдулҳодий Оғо ва бошқа маҳаллий масъуллар иштирок этишди.
«Хон Юнус. Қуръон билан бир оқшом» тадбирида турли дастурлар ижро этилди ва етук Қуръон қориларидан бири Шайх Зиё ал Ғурбовий қорилар ояти карималарнинг маъноларини инобатга олган ҳолда қироат пайтида риоя этадиган овоз ва лаҳннинг турли жиҳатларини баён этди. У, жумладан, огоҳлантирувчи оятлар маҳзун ва таъсирчан қироатга, шунингдек, инсон саодати ҳақида гапирувчи оятлар лаззат бағишловчи ҳамда башорат берувчи овозга эҳтиёж сезишини таъкидлади.