Қувайтда Қуръонга хизмат кўрсатувчи энг зўр ахборот сайти аниқланади
Босма

Қувайт соврини учун Қуръони Карим ҳифз, қироат ва тажвиди бўйича иккинчи халқаро мусобақаси ҳакамлар қўмитасининг раиси Холид ал-Бирок бу мамлакатда Қуръонга хизмат кўрсатувчи энг зўр ахборот сайти аниқланишини маълум қилди.

Қувайт расмий ахборот агентлиги хабар беришича, Холид ал-Бирок 16 апрель куни ўтказган матбуот конференциясида бу борада маълумот берар экан, таъкидладики, Қувайт соврини учун Қуръони Карим ҳифз, қироат ва тажвиди бўйича иккинчи халқаро мусобақасининг тўртинчи номенацияси Қуръони Каримга хизмат кўрсатувчи энг зўр технология лойиҳасига ихтисослашган.
У сўзининг давомида Қуръони Каримга хизмат кўрсатувчи энг зўр лойиҳани танлаш номенацияси жаҳон миқёсида илк номенация эканлигини айтиб: «Бу мусобақа Қуръони Каримга хизмат кўрсатиш бобида технологиялардан фойдаланиш учун жуда муносиб фурсатдир», − деди.
Қувайт соврини учун Қуръони Карим ҳифз, қироат ва тажвиди бўйича иккинчи халқаро мусобақаси 50 та исломий мамлакатнинг вакиллари иштирокида 13 апрель кунидан Қувайтда бошланди. Бу мусобақа Қувайт Вақф ва исломий ишлар вазирлиги қошидаги қуръоний ишлар идорасининг ташаббуси билан ўтказилмоқда ва 20 апрелгача давом этади.