«Бешинчи Дубай Қуръон мусобақаси» |
|

Араб Амирлиги Дубайда ҳар йили турли кўринишдаги Қуръон мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган.
«Дунё Қуръоний хабарлар ахборот агентлиги»нинг хабар беришича, Маданият ва гуманитар фанлар бўйича Дубай ҳокими маслаҳатчиси Иброҳим Муҳаммад Бумлиҳа мусобақа иштирокчилар томонидан номзодлар берилиши билан бошланишини ва биринчи босқич 23-29 апрель кунлари бўлиб ўтишини айтган. Мусобақа ташкилий қўмитаси «Бешинчи халқаро Қуръон мусабақаси» учун рўйҳатга олиш бошланганини эълон қилди. Иброҳим Муҳаммад Бумлиҳа айтишича, мусобақа беш йўналишда бўлади: 1.«Қуръон куртаклари». Унда 15 ёшга бўлган қатнашчилар иштирок этадилар. 2.«Қуръон ёшлари». 15 ёшдан 25 ёшгача бўлганлар учун. 3.«Қуръон йигитлари». Унда 26 ёшдан катта ёшдагилар иштирок этади. 4.«Масжид имомлари жамоаси». 5.«Масжид муаззинлари жамоаси». Мусобақада иштирок этиш эркин кўринишда бўлади. Хоҳлаганлар Қуръон ўқишдан, хоҳлаганлар азон айтишдан қатнашишлари мумкин. Мусбақа ташкилий ишлар қўмитаси раиси Аҳмад Сувайдийнинг таъкидлашича, иштирокчилар аввал биринчи босқич имтиҳон комиссияси кўригидан ўтадилар ва ҳар бир йўналишдан ўнтадан иштирокчи танланиб, якуний босқичга тақдим этилади.
|