«Қуръон ёдлаш» халқаро «Қувайт мусобақаси» учун 50та давлат иштирок этади | ||
|
Қувайт Вақф ишлари вазирлиги «Қуръони Каримнинг ҳифзи, қироати ва тажвидли тиловати» учун халқаро «Қувайт мусобақаси»ни ташкил қилган. Бу мусобақада элликдан ортиқ турли араб ва мусулмон ўлклардан қорилар қатнашади.
Жумладан, Ўзбекистондан Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари вакили ҳам иштирок этадилар. Мусобақа жорий ойнинг 13-20 /2011.04.17-24 кунлари бўлиб ўтади. |