«Яқут ал-­Мустаъсимий» хатига мансуб Қуръони каримнинг янги нашри
Босма

«Дорул Қуръан» ташкилотидаги Қуръон чоп қилиш ишлари мудири еттинчи ҳижрий аср хаттотларидан бири «Яқут ал­-Мустаъсимий» хатида Қуръони Карим китоби чоп этилишини эълон қилди.

«Дунё Қуръоний хабарлар ахборот агентлиги»нинг хабар беришича, Эрондаги «Дорул Қуръан» ташкилотидаги Қуръон чоп қилиш ишлари мудири агентлик билан бўлган хос суҳбатда «Яқут ал-­Мустаъсимий» хатидаги Қуръони Каримнинг нафис нусхаси ҳақида сўзлаб, жумладан, шундай деди: «Бу Қуръон бозорда айни вақтда барча учун фойдалидир». У ўз сўзида давом этиб: «Яқут ал-­Мустаъсимий ўз давридаги нусха кўчириш илми уламоларининг таклифига  кўра 300 дан ортиқ нусхада мусҳаф битган», деб қўшиб қўйди.
Ҳожи Шариф: «Яқут ал­-Мустаъсимий» хатига мансуб чўнтакка мосланган кичик ҳажмдаги мусҳаф ҳам мавжуд. Бу нусха Олмонияда «Ал-­изом» муассасаси томонидан нашр қилинган», деб айтди.
Мудир: « Яқут ал­-Мустаъсимий хатидаги бошқа бир нусха анча олдин ялтироқ қоғозда чоп қилинган бўлиб, бугунги кунда у харидорлар учун жуда ҳам манфаатлидир», дея таъкидлади.