29 та Қуръон мусобақаси ўтказилди | ||
|
Жидда Қуръонни ҳифз этиш халқаро ташкилотининг Бош директори Абдуллоҳ бин Али Бусфар сўнгги йилларда ушбу ташкилот томонидан жаҳоннинг турли жойларида 29 та Қуръон мусобақаси ўтказилганини маълум қилди.
«Arab News» газетаси хабар беришича, Бусфар Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида бўлиб ўтаётган Африка қитъаси Қуръон қорилари ва ҳофизларига мўлжалланган Қуръони Карим ҳифз ва тажвиди халқаро мусобақаси якуний босқичининг очилиш маросимидаги маърузасида юқоридаги сўзни айтиш билан бирга, Қуръонни ҳифз этиш халқаро ташкилоти томонидан ўтказилган мусобақада 3300 киши иштирок этганини таъкидлади.
|