Эронда Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди |
|
Normal 0 false false false RU X-NONE AR-SA MicrosoftInternetExplorer4
Эронда Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Куни кеча (26. 04. 2017) Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида 34-Халқаро Қуръон мусобақаси якунига етди. Мусобақанинг тақдирлаш маросими Теҳрон марказидаги «Имом Ҳумайний» масжидида бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада юртимиз номидан иштирок этган икки қоримиз ‒ Саидов Худойқул қори ва Муҳаммад Лойиқ қорилар юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, эсдалик совға ва тақдирловлар билан қайтдилар.
Мусобақа беш тармоқда ўтказилиб, уларда мувафақиятли қатнашган қори ва қорияларга қиммабаҳо мукофот ва эсдалик совғалари топширилди.
Ушбу XXXIV Халқаро Қуръон мусобақаси ғолиблари қуйидагилар бўлди:
I. Эркин қатнашчилар ўртасида:
Тиловат йўналиши бўйича (эркаклар):
1-ўрин: Саид Парвезий (Эрон)
2-ўрин: Фалоҳ Залиф Атийя (Ироқ)
3-ўрин: Раҳматуллоҳ Баёт (Швеция)
Ҳифз ‒ Қуръони Каримни тўла ёд билиш йўналиши бўйича:
1-ўрин: Мусо Муътамидий (Эрон)
2-ўрин: Ёсир ал-Аҳмад (Сурия)
3-ўрин: Муҳаммад Абдуллоҳ Одам (Судан)
II. Мадраса бочқиси талабалари ўртасида:
Тиловат йўналиши бўйича (эркаклар):
1-ўрин: Саййид Муҳаммад Ҳусайний Пур (Эрон)
2-ўрин: Муҳаммад Маъруф Ҳусайн (Канада)
3-ўрин: Ҳусайн Ғоним (Ливан)
Тиловат йўналиши бўйича (аёллар):
1-ўрин: Маъсума Ҳумайдий (Эрон)
2-ўрин: Зулайҳо Зулайҳо (Индонезия)
3-ўрин: Фотима Ҳусайн Юнус (Ливан)
Ҳифз ‒ Қуръони Каримни тўла ёд билиш йўналиши бўйича (аёллар):
1-ўрин: Отина Али Нақий (Эрон)
2-ўрин: Ҳусайна Солис (Нигерия)
3-ўрин: Сундус Саид Муҳаммад ас-Сайдовий (Иордания)
III. Аёллар ўртасидаги Халқаро Қуръон мусобақаси биринчи давраси;
Ҳифз ‒ Қуръони Каримни тўла ёд билиш йўналиши бўйича:
1-ўрин: Зайнаб Муҳаммад Нажод (Эрон)
2-ўрин: Силфия Норудат ал-Мунаввара (Индонезия)
3-ўрин: Зайнаб Аднон Муҳаммад Ҳасан (Ироқ)
IV. Кўзи ожизлар ўртасида;
Тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин: Муҳаммад Баҳромий (Эрон)
2-ўрин: Аҳмад Али Сарико (Индонезия)
3-ўрин: Муҳаммад Абдушшаҳид Боқир (Ироқ)
Ҳифз ‒ Қуръони Каримни мукаммал ёд билиш йўналиши бўйича:
1-ўрин: Муҳаммад Иршод Марбаъий (Жазоир)
2-ўрин: Абдуллоҳ Муҳаммад Нажод (Эрон)
3-ўрин: Муҳаммад Ҳусайн Шалол (Ироқ)
V. Диний таълим муассасалари ва бошқа ўқув юртлари талабалари ўртасида:
Тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин: Маҳдий Тақий Пур (Эрон)
2-ўрин: Муҳаммад Али Фарвағий (Афғонистон)
3-ўрин: Саййид Жалол Маъсумий (Англия)
Ҳифз ‒ Қуръони Каримни тўла ёд билиш йўналиши бўйича:
1-ўрин: Ҳусайн Хоний Бидаглий (Эрон)
2-ўрин: Саййид Содиқ Эҳсоний (Афғонистон)
3-ўрин: Жаброил Умар Ҳусайн (Нигерия)
Шуни эслатиб ўтиш ўринлики, Эронда ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақаси илк бор 1982 йили йўлга қўйилган. Бу борада мамлакатнинг тажрибаси ва ҳаракати анча юқори. Мусобақани ташкиллаштириш, қай йўсинда ўтказиш бўйича ҳар йили янгилик бор. Мисол учун, халқаро мусобақани мазкур беш тармоқда олиб бориш бу йилги янгилик бўлди. Бундай юксак савиядаги мусобақаларда қатнашиш ўзи анча меҳнат, лаёқат ва жиддий тайёргарликни талаб қилади. Умид қиламизки, келгуси йилларда юртимиз қорилар ҳам ғолиблар сафидан ўрин оладилар.
|