МОСКВАДА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ | ||
|
МОСКВАДА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Душанба, 26 сентябрь 2016. Москвада XVII Москва Халқаро қорилар мусобақасининг якуний қисми бўлиб ўтди. Россия Муфтийларининг Кенгаши, мана, 17 йилдирки, мусобақага энг яхши ҳофизи Қуръонларни жамлаб келмоқда. Ҳар йили шарқ ва ғарб мамлакатлари вакиллари унда қатнашиб, россиялик тингловчилар билан ўз маҳоратларини баҳам кўрадилар. Бу йилги мусобақа мужаввид қори йўналишида ўтди. Унда ўттиздан ортиқ мамлакатлар вакиллари иштирок этдилар. Биринчи ўринни малайзиялик қатнашчи Абдулла Фаҳми қўлга киритди. Мусобақанинг нафақат Россия балки чет давлатларида ҳам машҳурлиги диққатга сазовор. Айниқса, Европа учун бу ноёб ҳолатдир, чунки бу каби мусобақалар асосан Ислом-араб олами ҳамда Малайзия ва Индонезия мамлакатларида ўтказилади. Таъкидлаш жоиз, тадбир Россия Федерациясининг Ташқи Ишлар Вазирлиги ва ҳукумати кўмагида бўлиб ўтган. 2010 йил Қорилар мусобақаси ЮНЕСКО раҳбарлиги остида ўтказиладиган тадбирлар рўйхатига киритилган. Манба: musulmanka.ru |