Малайзиядаги мусобақада 450 та қори ва қориялар қатнашди
Босма

Малайзиядаги мусобақада 450 та қори ва қориялар қатнашди

Малайзиядаги Қуръони Каримни ёдлатишга ихтисослашган «Итқон» муассасаси Бутун дунё Таҳфизул­Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказган Қуръон мусобақасида 450 та иштирокчи қатнашди. Мусобақа ёш болалар, қизлар ҳамда катталар (19 ва ундан юқорилар) ўртасида бўлиб ўтди. Мусобақани Шайх Доктор Нишвон Абдуҳ Холид бошчилигидаги олти кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари кузатиб бордилар. Мусобақа Ички ишлар Вазирлиги Бош котиби ўринбосари Доту Абу Бакр, Саудия Арабистонининг Малайзиядаги элчихонаси диний маслаҳатчиси Шайх Абдурраҳмон Балиҳий, Яман элчиси Муҳаммад Ашабий ва бир қанча олимлар, исломий ташкилотлар раҳбарлари, Қуръон ҳофизлари ва маҳаллий аҳоли вакилларининг ташаббуси ва ҳомийлигида ташкиллаштирилди. Байрам Қуръон тиловати билан бошланди. Сўзга чиққанлар Бутун дунё Таҳфизул ­Қуръон уюшмасининг Қуръони Каримни ўргатиш ва Қуръон ҳофизларига берилаётган эътибор хусусида тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтдилар. Тадбир сўнгида ғолибларга совға ва мукофотлар топширилди.

 

Манба: www.hqmi.org