Абу-Дабилик 60 ёшли саводсиз аёл Қуръон ўрганмоқда
Босма

8 ёшдан 60 ёшгача бўлган муслималар БАА Абу Дабининг Ал-Журф вилоятидаги шайх Зайд масжидида ташкил этилган интенсив Қуръон ўргатувчи курсга киришди. Эътиборлиси шуки, бу 102 ўрганувчининг 11 тасининг ёши 50 дан 60 гача, 3 тасиники эса 60 да.

20 та боланинг онаси ва бувиси ҳисобланадиган амирлик фуқароси Умму Рашиднинг айтишича: «Қуръонни ўрганиш учун невараларингни қўлидан тутиб келишинг ҳақиқатҳам»дир. Умму Рашид на ўқишни ва на ёзишни билишига қарамай, Қуръони Каримни ўз невараларининг қувватлаши остида қунт билан ўрганмоқда. Бундан ташқари, у аудиокассетага ёзилган оятларни эшитиб ҳам юрали. «Қуръонни ўрганиш, замонавий қурилмалар билан осонлашмоқда»,  дейди Умму Рашид.