Қуръони Карим тиловати бўйича халқаро мусобақа
Босма

«Ал-жазира лил-атфал» («Болалар учун  ал-жазира») канали ҳамда Қатардаги вақф ва исломий ишлар вазирлиги Қуръони Карим тиловати бўйича халқаро мусобақанинг иккинчи босқичини мусобақанинг охирги босқичида иштирок этишга мугосиб топилган иштирокчиларнинг ихтиёрига топширди.

Мусобақа рамазон ойида «Ал-жазира лил-атфал» каналидан намойиш этилади.
Бу мусобақа барча ўғил-қизлар учун очиқ бўлган биринчи халқаро мусобақадир. Шунингдек, у ташкиллаштиришда, иштирокларни қабул қилиш ҳамда саралашларни ўтказишда иштирокчилар ададини имкон қадар ошириш, мусулмон фарзандлари орасидан георафик тўсиқларни олиб ташлаш учун интернет тармоғига таянган илк халқаро Қуръон мусобақасидир.
Мусобақага сайланган халқаро ҳайъат аъзолари ўн кун мобайнида тўпланиб, биринчи саралаш босқичида 2425 боладан 300 та (240 та ўғил, 60 та қиз)ни 30 та давлатдан танлаб олдилар. Умумий болалар 46 та давлатдан қатнашган бўлиб, уларнинг ёши 9-12 ёш орасидадир.
Мусобақада қуйидаги рўйхатдаги давлатлардан болалар иккинчи босқич учун муносиб, деб топилди:

Қатардан 42 та бола;
Саудия 16;
Миср 20;
Яман 31; 
Мағриб 16;
Сурия 28;
Тунис 10;
Ливия 14;
Ливан 7;
Фаластин 15;
Урдун 5;
Ироқ 3;
Уммон салтанати  3;
Бирлашган Амирликлар 2;
Судан 4; 
Жазарулқамар 6.

Мусобақанинг бу босқичи араб бўлмаган юртлардан ҳам катта ададдаги иштирокчиларни рўйхатга олди:

Бангаладеш 42;
Индонезия 8;
Тожикистон 5;
Қирғизистон 45;
Қозоғистон 3;
Малайзия 3;
Туркия 2;
Россия 3;
Франсия 2;
Албания 2;
Белгия 1;
Филландия 1;
Олмония 1;
Сувайсара 1.
Мусобақанинг иккинчи босқич иштирокчилари ҳам танловдан ўтказилиб, улардан 63 та бола сўнгги босқич учун саралаб олинади. Улардан 4 та ғолиб танланади. Улардан бири араб бўлмаган халқлардан бўлиши шарт қилинган.

Ютуқлар қуйидагича:

1-ўрин учун 100 000 (Қатар рияли);
2-ўрин учун 75 000;
3-ўрин учун 50 000;
4-ўрин (араб бўлмаган ғолиб) учун 50 000.
Бундан ташқари, энг яхши муаллим учун 30 000 ажратилган.